Жапаров Президент в.б. ва Бош вазир лавозимларини тарк этди

Олам 13268
image

Садир Жапаров Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи ваколатидан воз кечди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати унинг мурожаатини тарқатди, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Садир Жапаров мамлакатда президентлик сайловларига тайёргарлик жараёни кетаётганини ва у сайловда иштирок этишга ариза топширганини таъкидлаган.

Жапаров Президент ваколатлари бирга Бош вазир лавозимини ҳам тарк этди. У сайловда оддий фуқаро сифатида қатнашади.

У парламент сайловлари пайтида оммавий қонун бузилишлари 5-6 октябрь кунлари халқ норозилигини келтириб чиқарганини эслатди. Бишкек ва бошқа минтақалардаги намойишларда минглаб одамлар иштирок этди. Улар қайта сайлов ўтказиш ва Президент истеъфосини талаб қилди.

Натижада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини бекор қилишга мажбур бўлди. Ҳукумат истеъфо берди. Собиқ Президент Сооронбай Жээнбеков хам ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.

Аввалроқ, Садир Жапаров сайловда номзодини илгари суриш учун МСКга ариза топширгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 633
Рейтинг: 2.9
t
×