Депутатликка номзоднинг қизи ва жияни овозларни сотиб олишда гумон қилинмоқда
Олам
−
26 Ноябрь 3956 1 дақиқа
Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлигига номзоднинг қизи ва жияни овозларни сотиб олишда гумон қилиниб, уларга қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда АКИpress хабар берди.
Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари бир гуруҳ шахсларнинг сайловчиларга аниқ бир номзодга овоз бергани учун пул мукофотлари таклиф қилган ноқонуний фаолиятини фош қилди.
Қирғизистон Жиноят кодексининг 196-моддаси (овозларни сотиб олиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида мамлакат парламенти депутатлигига номзод А.Л.нинг яқинлари овозларни сотиб олиш билан шуғуллангани аниқланган. Тергов маълумотларига кўра, бу қариндошлар унинг 37 ёшли қизи ва 27 ёшли жияни экани маълум бўлган.
Номзоднинг сайловолди штабига порахўрлик учун 360 минг сом берилган. Шундан сўнг гумонланувчилар сайловчиларга пора бериш схемасини қандай ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган. Ўз навбатида, улар сайловчилар рўйхатини олган.
Гумонланувчилар қидирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Бош вазири ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Жогорку Кенеш (парламент) депутатлигига айрим номзодлар мамлакат раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши ёки дуосини олгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берганди. У номзодларни қонунбузарликлар аниқланса, “жазо қаттиқ бўлишидан” огоҳлантирганди.
Live
Барчаси