Қирғизистонда Президентлик учун номзодлар сони бўйича рекорд ўрнатилди
Олам
−
14 Ноябрь 2020
22474Қирғизистонда Президент лавозимига номзодлар сони бўйича 2017 йилдаги рекорд янгиланди. Бугун, 14 ноябрь соат 20:00 га қадар 60 нафар номзод рўйхатдан ўтган. Бугун ҳужжат топширишнинг сўнгги куни. Бу ҳақда “Кактус медиа” хабар берди.
Таъкидланишича, 2017 йилда Президент сайловида 59 нафар номзод рўйхатдан ўтган. Бироқ уларнинг 13 нафари финал босқичигача етиб кела олган. Қолганлар сайлов тўловини тўламаган ёки етарлича имзо йиға олмаган. Баъзилар эса давлат тилини билиш тестини топширмаган. Яна кимдир шунчаки номзодини қайтиб олган.
Тахминларга кўра, бу сафар ҳам номзодлар сони шу зайлда камайиб боради. Номзодлар жорий йилнинг 7 декабригача 1 млн сом миқдорида сайлов тўловини ўтказиши, 30 минг нафар Қирғизистон фуқаросининг имзосини йиғиши, шунингдек, қирғиз тилини билиш бўйича тестдан ўтиши керак.
Номзодлик учун ҳужжатларни қабул қилиш 15 ноябрь соат 00:00 да тўхтатилади.
LiveБарчаси