Зеленскийни табриклагани Киевга келган Жонсон бўш қўл билан қайтмаяпти

Олам

image

Буюк Британиянинг амалдаги Бош вазири Борис Жонсон бугун, 24 август куни Киевга келди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Жонсоннинг айнан бугун Украинага ташриф буюриши рамзий аҳамиятга эга. Гап шундаки, 24 август куни Украина ўз мустақиллигини эълон қилган ва бугун ушбу тарихий ҳодисага 31 йил тўлди. 

“Мен Украинанинг буюк дўсти Борис Жонсонни Мустақиллик куни билан табриклаганимдан хурсандман. Борис, Россиянинг кенг кўламли тажовузининг биринчи кунлариданоқ мамлакатимизни муросасиз қўллаб-қувватлаганингиз, халқаро майдонда Украина манфаатларини қатъий ҳимоя қилганингиз учун ташаккур! Давлатимиз бахтига шундай дўст бор экан”, дейди Украина Президенти.  

Жонсон Россиянинг кенг миқёсли босқинининг бошланишидан бери Украинага ташриф буюрган G7 давлатининг биринчи раҳбари эди. Бу вақт ичида у пойтахтга икки марта келган. 

Зеленский Жонсонни Украинанинг “Озодлик” ордени билан тақдирлади. 

“Бугун, биз нима бўлишидан қатъи назар нишонлайдиган Мустақиллик кунида мен Борисга барча украиналиклар номидан “Озодлик” орденини топшириш шарафига муяссарман. Бу мукофот Бориснинг мамлакатимиз ва бутун Европа учун қилган барча ишларини тўлиқ акс эттиради”, дейди у. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Борис Жонсон

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг