Зеленскийлар оиласининг даромади бир йилда 3 баробарга ошди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский 2023 йил учун мулк, даромад ва харажатлар тўғрисидаги декларацияни эълон қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Декларацияга кўра, Зеленский ва унинг оиласининг даромади 2023 йилда 12 миллион 423 минг гривнани (тахминан 317 минг АҚШ доллари) ташкил қилган. Ушбу маблағларнинг 7 миллион 455 минг 972 гривнаси (190 минг АҚШ долларидан ортиғи) давлат ички қарз облигацияларини сотишдан олинган. 

Зеленскийлар оиласининг 2023 йилдаги даромади асосан иш ҳақи, банк фоизлари ва кўчмас мулкни ижарага беришдан тушган даромаддан иборат бўлган. Умуман олганда, бу миқдор 4 миллион 967 минг 036 гривнани (тахминан 127 минг АҚШ доллари) ташкил этади. Президент девони даромаднинг ўтган йилга нисбатан ошганини ижара ҳақининг барқарорлашиши билан изоҳлаган. 

Маълумот учун, Зеленскийлар оиласининг 2021 йилдаги умумий даромади 10 824 миллион гривнани (деярли 276 минг АҚШ доллари), 2022 йилда қарийб уч баравар қисқариб, 3,692 миллион гривнани (94 минг АҚШ долларидан ортиқ) ташкил этган. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Украина жангни давом эттириш учун пул қидираётгани айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

облигация Владимир Зеленский даромад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг