Зеленский Туркияга борди (видео)
Олам
−
15 Май
13193Бугун, 15 май куи Украина Президенти Владимир Зеленский Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказиш учун Туркиянинг Анқара шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Биз Президент Эрдўған билан ва Туркиянинг кенгайтирилган делегацияси билан учрашувларни бошлаймиз. АҚШ томони билан алоқадамиз, улар ҳам Туркияда юқори даражада иштирок этади, деб ўйлайман. Президент Эрдўған билан бўладиган суҳбатдан сўнг биз кейинги ҳаракатларимиз ҳақида ўйлаймиз”, деган Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Украина делегацияси “энг юқори даражада” тақдим этилган.
Украина делегацияси таркиби расман эълон қилинмаган. Баъзи манбаларга кўра, делегация таркибига Зеленскийнинг ўзи, унинг офис раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазири ва Мудофаа вазири – Андрей Сибига ва Рустам Умаров, шунингдек, Пезидентнинг дипломатик маслаҳатчиси Игорь Жовква киради.
Зеленский ва Эрдўған ўртасидаги учрашув маҳаллий вақт билан 13:00 га белгиланган. Бир соат ўтгач, Туркия Президентининг жадвалида икки делегация ўртасидаги “ишчи кечки овқат” режалаштирилган. Эрдўған жадвалидаги навбатдаги тадбир 15:30 га мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 май куни Истанбулда сўнгги Россия ва Украина расмий делегациялари ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Зеленский бу учрашувда Россия Президенти Владимир Путинни “шахсан кутишини” билдирган эди. Бироқ Кремль Путиннинг музокараларда иштирок этмаслигини расман маълум қилди. Россия делегациясига 2022 йилдаги каби, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский раҳбарлик қилмоқда.
LiveБарчаси