Зеленский Сирскийга карт-бланш ҳуқуқини берди
Олам
−
04 Март
12591Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирскийга армиядаги ўзгаришлар учун карт-бланш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда давлат раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Владимир Зеленский ҳафта бошида Бош қўмондон фронтдан қайтишини ҳамда унга кейинги ўзгаришлар ва ҳаракатлар юзасидан батафсил ҳисобот ва аниқ таклифлар киритишини кутмоқда.
“Бош қўмондон армияда, штаб-квартирада ҳар қандай кадрлар ўзгариши учун карт-бланшга эга. Барча украиналик қўмондонлар фронтни билиши, ҳақиқий эҳтиёжларни ҳис қилиши, аскарлар, сержантлар билан бирга бўлиши, Украина мақсадларига эришиш учун нима кераклигини билиши керак”, дейди Зеленский.
Жорий йилнинг 2 март куни янги Бош қўмондон Украина армиясида кадрлар ўзгаришини эълон қилди. Сирскийнинг таъкидлашича, у шахсий қарорларни қўмондон вазиятни назорат қилмаса, ҳаракатлар ва буйруқлар бевосита қўл остидагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган алоҳида ҳолатларда қабул қилади.
Шунингдек, Бош қўмондон айрим бўлинмаларга тажриба ўтказиш учун мутахассислар гуруҳини юбориш ниятида.
Маълумот учун, карт-бланш бу – тўлиқ ҳаракат эркинлиги ёки вариантлардан бирини танлаш ҳуқуқи.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 8 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни ишдан бўшатди ва кейинчалик бутун мамлакат ҳарбий қўмондонлигини алмаштирди. Александр Сирский янги бош қўмондон бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь