Зеленский Путинни музокаралар столига таклиф қилди
Олам
−
25 Февраль 2022
5531Украина Президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путин билан шахсан учрашиш ниятида эканлигини маълум қилди. Музокаралар мавзуси, Донбассдаги вазият бўлиши керак. Давлат раҳбарининг айтишича, Киев минтақада янги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга яқин турибди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
“Мен аллақачон Президент маъмурияти раҳбари Андрей Ермакга ўзаро келишувга эришиб, биз учрашишимиз мумкин бўлган шартлар, жой ёки шаҳарни келишиб олиш Президент Путин маъмурияти билан боғланишни топширдим”, деган Зеленский.
Шунингдек, Зеленский Донбассдаги вазият бўйича музокаралар форматини ўзгартириш ва уларга АҚШ, Буюк Британия ва Канадани жалб қилишга чақирган эди. Бу давлатларнинг иштироки, Президентнинг фикрича, тинч йўл билан ҳал этиш жараёнини тезлаштириши мумкин.
Кремлда Норманд форматини қайта кўриб чиқиш ғояси салбий қабул қилинди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков буни “қийин вазиятда” “хатарли қўнғироқ” деб атади.
“Бу Украина Минск жараёнини ўзгартиришни хоҳлаётганининг намойиши ва унга чек қўймасдан, уни ўзгартиришнинг иложи йўқ”, деган у.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина билан музокара бошлаш учун украин ҳарбийлари қуролларини ташлаши кераклигини айтганди.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь