Зеленский Польша Президентини ер билан бир қилди

Олам 40368
image

Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда Қрим платформаси иккинчи саммитида иштирок этиш учун бугун, 23 август куни Киевга келди ва Президент Владимир Зеленский билан учрашди.  

Украина Президентининг айтишича, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бутун мажмуаси, халқлар ва бутун Европа эркинлигини биргаликда ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинган. 

“Ҳозир бизга керак бўлган ҳамма нарса Польша Президентига батафсил маълум. Ва биз Польша томони томонидан тақдим этилган ҳажм учун жуда миннатдормиз, бу бизга катта ёрдам беради. Биз учун, Украина учун уруш даврида қурол-яроғни қўллаб-қувватлаш масаласи устувор аҳамиятга эга”, дейди Зеленский. 

У, шунингдек, Россия Федерациясининг агрессиясига қарамай, Украинанинг Қрим ярим оролини деоккупация қилиш учун ҳамма нарсани қилишини айтди.

Ўз навбатида, Польша раҳбари Анжей Дуда Қримни деоккупация қилиш учун муҳим бўлган тадбирда Украина президенти ва бошқа ҳамкорлар ёнида бўлиш у учун шараф эканини таъкидлади. 

“Бугун Украина 24 февралда эмас, балки 2014 йилда, Россия биринчи марта Украинага ҳужум қилиб, Донецк ва Луганск вилоятларини де-факто ишғол қилишни, Қримни босиб олишни бошлаган Россия агрессиясидан ўз мустақиллигини, яхлитлигини ҳимоя қилиб, курашмоқда", дейди у. 

Польша Президенти мамлакатнинг Россия билан урушда ғалаба қозониши, босиб олинган барча ҳудудлар қайтарилиши ҳамда Украина тикланиб, мустаҳкамланишига ишонч билдирган. Дудага кўра, Польша ва бошқа демократик ҳамкор давлатлар бу борада Украинани қўллаб-қувватлайди.

Президентлар учрашувдан сўнг, Киевдаги Конституция майдонида “Жасорат” хиёбонининг очилишида иштирок этди. 

Хиёбон Зеленскийнинг ташаббуси билан Украина мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб барпо этилган. Айтилишича, бу жой тасодифан танланмаган, чунки айнан Олий Рада қаршисидаги Конституция майдонида замонавий мустақил Украина “туғилган”. 

Владимир Зеленский ушбу хиёбонда Украинага Россия Федерациясига кенг кўламли босқин бошланганидан бери муҳим ёрдам кўрсатган сиёсий етакчилар ва ҳамкор мамлакатларнинг бошқа вакилларининг номлари акс этишини таъкидлаган. 
“Бугун мен Польша Президенти Анжей Дуда иштирокида “Жасорат” хиёбонини очмоқчиман. Унинг номи ҳамиша шу хиёбонда қолади. Бу жасорат рамзи, дўстлик рамзи, зарур бўлганда Украинани қўллаб-қувватлашдир”, дейди Владимир Зеленский. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1555
Рейтинг: 3
t
×