Зеленский Германия Президенти билан учрашди (видео)
Олам
−
14 Май 2023
4579Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер Украина раҳбари Владимир Зеленскийни Берлиндаги қароргоҳида қабул қилди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, Зеленский келганидан кейин шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Шаҳарнинг айрим қисмларида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Федерал канцлер ва Президент Девони атрофидаги ҳудудларда яшовчилар шахсий гувоҳномасини олиб юришлари керак.
“Зеленский ташрифининг аниқ дастури ҳозирча хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмади”, деб ёзган NTV.
AFP'нинг қайд этишича, жаноб Штайнмайер билан учрашувдан сўнг Владимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Германия канцлери билан учрашувда Буюк Карл мукофотини олиши ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот ўрнида, Буюк Карл халқаро мукофоти Европани бирлаштиришга қўшган ҳиссаси учун берилади. У XIII асрда Франклар империясининг асосчиси Буюк Карл шарафига номланган. Мукофот лауреатлари диплом, медаль ва 5000 евро миқдоридаги рамзий мукофот билан тақдирланади. 2022 йилда Беларус мухолифати етакчилари Светлана Тихановская, Мария Колесникова ва Вероника Тсепкалолар ушбу мукофотни олган эди.