Сунъий интеллектдан фойдаланаман ва бу менга ёқади – Зеленский

Олам

−

visibility298 timer2 дақиқа

image

Украина Президенти Владимир Зеленский сунъий интеллектдан фойдаланишини, шунингдек, ҳукумат вакиллари орасида ҳам бу технологиядан фойдаланувчилар кўплигини айтди. Бу ҳақда у Закарпатия вилоятидаги конгрессда маълум қилди. 

Тадбирда Зеленскийга сунъий интеллектни давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари ишига татбиқ этиш масаласи юзасидан савол берилган. Шунингдек, ундан шахсий сунъий интеллект агенти бор-йўқлиги ҳам сўралган.

“Мен сунъий интеллектдан фойдаланаман ва бу менга ёқади”, деб жавоб берган Президент.

Бироқ у ушбу технологиядан қандай вазифаларда фойдаланишини очиқламаган.

Зеленский ҳукумат аъзоларининг аксарияти ҳам сунъий интеллектдан фойдаланишини таъкидлаган. Буни амалдорлар тайёрлайдиган тақдимотлар мисолида тушунтириб, уларнинг мазмуни деярли бир хил бўлиши, фақат мавзу ва рақамлар ўзгаришини айтган.

“Нега ундан фойдаланмаслик керак? Аммо шахсий интеллект ҳам муҳим”, деган Украина раҳбари.

Шунингдек, Зеленский сунъий интеллектнинг ҳарбий соҳадаги имкониятларига ҳам тўхталган. Унинг маълум қилишича, Украинада мудофаа ва ҳарбий технологиялар билан шуғулланувчи юзлаб компаниялар ушбу технологиядан фойдаланмоқда.

Президентнинг айтишича, мамлакатда турли хил қуроллар ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг асосий вазифаларидан бири давлат ҳудуди, логистика тизими ва кўприкларни ҳимоя қилишдан иборат. Зеленский бу йўналишни янги чақириқ сифатида баҳолаган.

Бундан ташқари, Украинада қарийб 20 та компания сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган тутиб олувчи дронлар ишлаб чиқармоқда. Келгусида мазкур технологиядан ҳудудларни миналардан тозалашда ҳам фойдаланиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг