Зеленский уруш бошлангандан бери илк марта Германияга борди

Олам

image

Бугун, 14 май куни Украина Президенти Владимир Зеленский Германия пойтахти Берлинга борди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

"Аллақачон Берлиндаман", деган у Twitter'ида.

Аввалроқ эса у Германияга кетаётганига ишора қилиб “Берлин. Қурол, Кучли пакет. Ҳаво мудофааси. Қайта қуриш. Европа Иттифоқи. НАТО. Хавфсизлик” дея твит қолдирганди.

N-TV телеканалига кўра, Зеленскийни Германия канцлери Олаф Шольц қабул қилади. Кейин Украина раҳбари Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади.

Шундан сўнг Зеленский Ахенга бориши ва у ерда Буюк Карл мукофоти билан тақдирланиши режалаштирилган. Бу мукофот 1950 йилдан бери Европа бирлигига улкан ҳисса қўшган шахсларга бериб келинади.

Маълумот учун, бу Зеленскийнинг Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Германияга биринчи ташрифидир.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 май куни Президент Владимир Зеленский Римга ташриф буюрди. Сафари доирасида Италия Президенти Сергио Маттарелла, Бош вазир Жоржиа Мелони ва Рим Папаси Франциск билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия уруш Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг