Зеленский Ғалаба кунини 8 майга кўчириш ҳақидаги қонунни имзолади

Олам

image

Владимир Зеленский Ғалаба кунини нишонлашни 8 майга кўчириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Зеленский ушбу қонун лойиҳасини 8 май куни Радага киритган ва парламент уни 29 май куни тасдиқлаган. Ҳужжат матнига кўра, Украина Меҳнат кодексининг байрам ва дам олиш кунлари моддасига ўзгартиришлар киритилади.

Шунингдек, 9 май Хотира ва нацизм устидан қозонилган ғалаба куни ўрнига Европа куни деб эълон қилинди. Европа комиссияси Зеленскийнинг бу қарорини олқишлади. 

Маълумот учун, бунга қадар Украинада Европа куни май ойининг учинчи шанбасида нишонланар эди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Владимир Зеленский Ғалаба куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг