Зеленский даврида Украина “тиланчи”га айланди – Медведчук
Олам
−
29 Апрель
13869Президент Владимир Зеленский давридаги Украина "тиланчи"га айланди ва давлат сифатидаги мавқеи йўқолиб бормоқда. Бу ҳақда “Бошқа Украина” ҳаракати раҳбари Виктор Медведчук "Smotrim.ru" платформасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Охири нима бўлди – Украина на ўзини таъминлашга, на ўзини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган "тиланчи" давлатга айланди. НАТО Украинани тўғридан тўғри ҳимоя қила олмаслиги олдиндан маълум эди. Ақли бутун бошқа ҳар қандай президент НАТОга аъзо бўлиш ҳою-ҳавасларидан воз кечиб, мамлакатга тинчликни қайтарган бўларди", деган у.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский АҚШ раҳбари Жо Байден ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг гапларига учиб, мамлакат мустақиллигини хавф остига қўйган.
"Оқибатда, Украина Россия ва Ғарб ўртасидаги уруш ҳудудига айланиб қолди. Зеленский Украина халқи учун ҳеч қачон етакчи бўлмаган, у ҳар қандай, ҳатто хаёлий сиёсий рақобатчилардан ҳам қўрқади", дея қўшимча қилган сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Бразилия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида "фронтда аҳвол чатоқ, ташаббус руслар қўлида" қабилидаги гап-сўзларни "Кремлнинг тўқима ҳикоялари", деб атаганди.
LiveБарчаси