Зеленский бункерга яширинди – CNN
Олам
−
25 Февраль 2022
20029Украина Президенти Владимир Зеленский яшириб қўйилди. Бу ҳақдаги маълумотларни CNN тарқатмоқда.
“Россия қўшинлари Киевга яқинлашаётган бир вақтда Зеленский бункерга олиб кетилди”, дейилади хабарда.
Бункер Киевда ёки бошқа жойда эканлиги ноаниқлигича қолмоқда.
Аввалроқ, Владимир Зеленский рус қўшинларининг “1-рақамли нишон”и ўзи, “2-рақамли нишон” эса унинг оиласи эканини маълум қилганди.
Шунингдек, Зеленскийга Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари натижасида 137 киши ҳалок бўлган ва 316 киши яраланган. Змеиний оролидаги жангларда навбатчиликда бўлган барча чегарачиларни ўлдирганини ҳам айтиб ўтган.
Кеча, 24 февраль куни Зеленскийнинг мамлакатдан қочгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Украина Президенти маъмурияти бу хабарларни “ҳақиқатдан йироқ” деб атади ва мамлакат раҳбари ўз офисида ишини давом эттираётганини маълум қилди. Ҳозиргача Президент офисидан унинг бункерга яширилгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси