Зеленский Брюсселга борди
Олам
−
09 Февраль 2023
5389Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 9 февраль куни Брюсселга етиб келди. Зеленский ва унга ҳамроҳлик қилган Франция Президенти Эммануэль Макронни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель кутиб олди.
“Европа оиласининг қалби – Брюсселга хуш келибсиз, азиз Владимир Зеленский. Биз иттифоқимиз йўлида Украинани ҳар қадамда қўллаб-қувватлаймиз”, деб ёзган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Тwitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ҳам ўзининг Тwitter’ида Зеленский билан тушган суратни жойлаштириб, “Уйга хуш келибсиз, ЕИга хуш келибсиз, Владимир Зеленский” деган ёзувни қолдирган.
Зеленскийнинг Брюсселга келиши – Украинага Европа Иттифоқига номзод мақоми берилганидан кейин ташкилот марказига қилинган биринчи ташрифи.
Бельгия Буюк Британия ва Франция сафаридан сўнг Зеленский борган Ғарбий Европадаги учинчи давлат бўлди. Украина раҳбари бу ерда Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этиши ҳамда Европарламентда чиқиш қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 февраль куни Зеленский Буюк Британияга борган, у ерда қирол Чарльз III, Бош вазир Риши Сунак билан учрашган ва Британия Парламентида нутқ сўзлаган эди. Шунингдек, ташриф доирасида Зеленский Британияда тайёргарлик кўраётган Украина ҳарбийлари билан ҳам кўришганди.
Британия сафаридан сўнг у Макрон ва Шольц билан учрашиш учун Парижга келган. Парижда эса Президент Макрон Зеленскийни “Фахрий легион” ордени билан тақдирлаганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси