“Ўзчармсаноат” уюшмасига раис тайинланди
Жамият
−
26 Февраль 2019 10629 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзчармсаноат” уюшмасига раис ва унинг биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Қарорига мувофиқ:
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Фахриддин Атоевич Бобоевга “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланди;
Фарҳод Ҳасанович Нурмуҳамедов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган Умурзоқов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь