Зайнилобиддин Низомиддинов янги лавозимни эгаллади

Жамият 33584
image

Бугун, 8 июль куни Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати харар берди.

Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилиб, Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов бир овоздан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган.

Маълумот учун, бугунга қадар Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти тузилмасида раиснинг биринчи ўринбосари лавозими мавжуд бўлмаган.

Қайд этиш керак, бугун Зайнилобиддин Низомиддинов Президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ саломатлигидаги муаммо туфайли Президент Администрациясига раҳбари лавозимидан озод этилган эди.

У бу лавозимда 2018 йилнинг августидан буён фаолият кўрсатиб келган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1591
Рейтинг: 3
t
×