Зафар Рўзиев Жиззахда янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
26 Октябрь 2019
15243Бугун, 26 октябрь куни Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкилий масала бўйича йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Йиғилишни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.
Ташкилий масалада шу пайтгача Зарбдор тумани ҳокими бўлган Ашурматов Ойбек Шодмонқулович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ойбек Ашурматов Зарбдор тумани ҳокими сифатида 2018 йил 13 августдан буён ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб 2013 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Рўзиев Зафар Шаропович тайинланди.
LiveБарчаси