“Ювентус” “Рома” юлдузига қизиқиб қолди

Спорт 3411
image

Италиянинг “Ювентус” клуби “Рома” жамоаси ярим ҳимоячиси Николо Заньолонинг трансферига қизиқиб қолди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар аллақачон эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилишган. Римликлар Заньолонинг сотувидан 50 миллион евро ишлаб олишни истайди. Бироқ “Ювентус” клуби харид суммаси миқдорини камайтириш мақсадида ярим ҳимоячи Артурни “Рома”га таклиф қилган. Ҳозирча “бўрилар” раҳбарияти ушбу келишувга розилик билдирмаган.

Қайд этиш жоизки, “Ювентус” 23 ёшли футболчини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олмоқчи. Аммо “Рома” устози Жозе Моуриньо энг ишонган шогирдларидан бирини осонликча қўйиб юбормаслиги аниқ.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Николо Заньоло “Рома” таркибида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали италиялик иқтидор эгасини 33 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×