UEFA Италиянинг гранд клубини еврокубокларсиз қолдириши мумкин
Спорт
−
21 Декабрь 2022 5352 1 дақиқа
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) "Ювентус"ни еврокубоклардан четлатиши мумкин. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди.
Манбага кўра, молиявий қоидабузарликлар факти тасдиқланса, "Ювентус"га нисбатан халқаро турнирлардан четлаштириш санкцияси қўлланилади. Айни дамда клуб иши бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ОАВ коронавирус пандемияси даврида "Ювентус" ўз футболчиларига яширинча маош тўлагани ҳақида хабар берган эди. “Кекса сеньора” 17 нафар футболчига 60 миллион еврога яқин маош тўлаган. ОАВда футболчилар маошдан бош тортгани ҳақида эълон қилинганига қарамай, "Юве" раҳбарияти ўйинчилар билан яширин шартномалар тузиб, катта маблағ ишлатган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь