“Ювентус”да ишлаган мутахассис Ўзбекистон МТЖ штабига қўшилди

Спорт

image

Италиялик тажрибали мутахассис Альдо Эспозито Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциатсияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Альдо Эспозито терма жамоа футболчиларининг тикланиш жараёни, жароҳатларнинг олдини олиш ҳамда реабилитация йўналишида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Альдо Эспозито фаолияти давомида “Кальяри” ҳамда “Ювентус” клублари ва Италия миллий терма жамоасида физиотерапевт сифатида ишлаган.

Мутахассис 5 та Жаҳон чемпионати ва 5 та Европа чемпионатида иштирок этган бўлиб, 2006 йилги Жаҳон чемпионлигига эришган жамоа аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек, у Клублар ўртачидаги жаҳон чемпионати ҳамда UEFA Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритган жамоалар сафида ҳам фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

МТЖ Ўзбекистон Ювентус мутахассис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг