ЙПХ ходимини калтаклаган оила қамоққа олинди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Денов туманида бир гуруҳ аёллар йўл-патруль хизмати инспекторини калтаклагани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 1 май куни Денов тумани Мустақиллик кўчасида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспекторлари сафдор Ҳайитмуродов ва сафдор Йўлдошов шаҳарнинг Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчаларида жойлашган чорраҳада йўлдаги бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиб, нотўғри манёвр билан ҳаракатланган Lacetti русумли автомашинани тўхтатган.

Сафдор Ҳайдаров ҳайдовчига ҳуқуқбузарликни тушунтириб, тегишли ҳужжатларини тақдим этишини сўраган вақтида ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, ҳужжатларини тақдим этмай, жамоат жойида фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ҳайитмуродов автомашинани эвакуатор ёрдамида жарима майдонига олиб кетмоқчи бўлган. Ҳайдовчи эса турмуш ўртоғи, қайнотаси, қайнопаси ва қайнукаларини телефон орқали чақириб, Йўлдошевни бўйнидан бўғиб, тан жароҳати етказган ва боди-камерасини юлиб олган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Денов тумани прокуратураси ва Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда ушланган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

“Биз ҳаяжонга берилган ҳолда ходимни ёқасидан ушлаб, тортиб, ҳақоратлаб, кийимларини йиртиб ташладик. Ҳеч кимга бу маслаҳатни бермайман. Қилган ишимдан минг пушаймонман. Сизлардан, халқдан кечирим сўрайман”, дея кечирим сўради аёллар.

Билдирилишича, ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, барча иштирокчилар қамоққа олинган. Ушбу ҳолатни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантириб, бошқача мазмунда тарқатганларга ҳам маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1952-моддаси билан чора кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида қоидабузар фуқаро хизмат вазифасини олиб бораётган ходимларни ҳақоратлаганди. Ушбу ҳаракат Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида сайёр суд тартибида кўриб чиқилган. Қоидабузар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- моддаси (майда безорилик) ва 194-моддасининг (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган ва унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) билан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ЙПХ Денов йўл-патруль хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг