Навоийда ҳам ЙПХ ходимини ҳақоратлаган ҳайдовчи қамалди (видео)
3-саҳифа
−
30 Апрель 6300 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида қоидабузар фуқаро хизмат вазифасини олиб бораётган ходимларни ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий муносабат эълон қилди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 25 февраль куни Навоий вилоятининг Кармана туманида содир бўлган. Фуқаро йўлнинг қарама-қарши қисмидан ҳаракатланиб келаётган бўлган ва унга тушунтириш бермоқчи бўлган ходимни ҳақоратлаб, уни обрўсизлантирган.
Қайд этилишича, ушбу ҳаракат Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида сайёр суд тартибида кўриб чиқилган. Қоидабузар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- моддаси (майда безорилик) ва 194-моддасининг (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган ва унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) билан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалган эди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь