Йил бошидан бери Ўзбекистонда қанча одам ҳақорат ва туҳмат қилгани учун судлангани очиқланди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь
2853Жорий йилнинг 10 ойи давомида қанча фуқаролар ҳақорат қилиш ва туҳмат билан судлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) билан 451 нафар шахс судланиб, уларнинг 92 нафарига жарима, 242 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 4 нафарига мажбурий жамоат ишлари ҳамда 110 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 3 нафар шахсга шартли ҳукм қилинган.
Шунингдек, шу муддат давомида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) билан 121 нафар шахс судланиб, уларнинг 11 нафарига жарима, 14 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 92 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 4 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўтган бир йил мобайнида кўпхотинлиликни тарғиб қилган 14 нафар шахс жазоланганди. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-8 (икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш) ҳамда 189-2 (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш) моддалари билан тўлдирилган.