Европа Кенгаши президенти Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ҳайдашга чақирди

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларидан иборат Иттифоқнинг олий сиёсий органи – Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб ташлаш кераклигини айтди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси асоссиз ва ҳеч нима билан оқланмаган, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қораланган уруш бошлаганида, унинг Хавфсизлик Кенгашидан чиқарилиши автоматик тарзда амалга оширилиши керак”, дейди Мишель.

Аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский бир неча бор Россияни Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг бошқа тузилмаларидан чиқариб ташлашга чақирган эди. Шунингдек, Зеленский Россияни Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқидан маҳрум қилишни ҳам таклиф қилди.

Россия Буюк Британия, АҚШ, Хитой ва Франсия билан биргаликда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланади. Ушбу беш давлатнинг ҳар бири Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига вето қўйиш ҳуқуқига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Шарль Мишель

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг