Европа Иттифоқи Threads’ни чеклаб қўйди
Олам
−
17 Июль 2023
3806Twitter’нинг рақобатчиси сифатида майдонга чиққан Threads платформаси Европа Иттифоқи томонидан блокланди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
Европа Иттифоқи фойдаланувчилари VPN орқали ҳам Threads иловасига кира олмаётганини айтмоқда. Маълумотларга кўра, Мeta’нинг қисқа муддат ичида катта обуначилар аудиториясига эга бўлиб улгурган янги иловаси Европа Иттифоқининг “Рақамли бозорлар тўғрисида”ги қонунида келтирилган маълум талабларга жавоб бермади. Бу платформанинг иттифоққа аъзо давлатлар ҳудудида фойдаланилишини чеклайди.
Чеклов фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари махфийлиги билан боғлиқ. Билдирилишича, Meta махфийлик сиёсатига мувофиқ илова фойдаланувчиларнинг соғлиқни сақлаш ва молиявий кўсаткичлари, аниқ жойлашув, контактлар, кўриш ва қидирув тарихи каби бир қатор шахсий маълумотларини кузатиб боради.
“Threads ҳозирда Европанинг аксарият мамлакатларида ишламаяпти. Европа ҳали ҳам Meta учун ниҳоятда муҳим бозор бўлиб қолмоқда ва биз келажакда Threads’ни бу ерда ҳам тақдим этишга умид қиламиз”, дейилган компания баёнотида.
Европа Иттифоқи ўз мамлакатларида Марк Цукербергнинг янги иловасини тарқатилишига рухсат бермасада, у турли жойларда, жумладан, Қўшма Штатларда амалётга тадбиқ этилади.
Бу кейинчалик ўзгариши мумкин. Бироқ ҳозирча Threads Европада ишга тушмайди.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Twitter компанияси Мeta’ни Тhreads’ни ишга тушуриш учун ўзининг собиқ ходимларини ишга олганликда ва компаниянинг ички сирларидан фойдаланганликда айблаганди.
Севара Ҳусниддинова