Twitter ходимларининг катта қисми Threads’дан мамнун
Технология
−
13 Июль 2023
3754Twitter'нинг кўплаб ходимлари унга рақобатчи бўлган янги ижтимоий тармоқ – Threads’га кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда “The Daily Best ” хабар берди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Twitter ходимлари ичидан тасодифий танлаб олинган 133 нафар ишчидан 31 таси, яъни чорак қисми аллақачон Threads’да ўз саҳифасига эга.
“Мен Twitter'да ишласам ҳам ундан ҳеч қачон фойдаланмаганман, бунинг учун ишдан бўшатилишим аниқ. Threads шунчаки яхшироқ. Мана бу янги дунё", деб ёзган ходимлардан бири.
Twitter'нинг яна бир ходими, фойдаланувчиларнинг аккаунтга рўйхатдан ўтиш жараёнига ишора қилиб, бу жараён жуда қулай бўлганини ёзган.
Шунингдек, бошқа бир Twitter ходими бу ерда дастурнинг ишлашини текшириш учун келганини ёзса, яна бошқа бир ходимнинг ягона постида "Тest 1" деб ёзилган. Аммо фойдаланувчиларнинг кўпчилиги яқинлари ҳамда омма билан суҳбатлашиш учун келганини маълум қилган.
Ҳатто, Маскнинг бир вақтлар бошқарув услубини қўллаб-қувватлаган, энг содиқ собиқ ёрдамчиларидан бири, февраль ойида ишдан бўшатилган менежер Эстер Кроуфорд ҳам эски хўжайинига қарши чиққан.
“Қудратли одам ўзи яратган акс-садо камерасида яшаса, шундай бўлади”, дейди Маскга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Twitter Meta корпорациясини Threads янги ижтимоий тармоғини ишга туширгани учун судга бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.