Илон Маск ЕИни тугатишга чақирди

Олам

image

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Европа Иттифоқини тарқатиб юборишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзди.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ташкилот ўзига аъзо давлатларга “ўз халқини тўғри кўрсатиш”га тўсқинлик қилмоқда.

“Давлатлар ўз халқини яхшироқ ифодалаши учун Европа Иттифоқи тугатилиши ва суверенитет алоҳида мамлакатларга қайтарилиши керак”, деб ёзади у.

Маскнинг айтишича, “Европа Иттифоқи бюрократияси Европани секин-аста бўғмоқда”. Маск бир неча бор иттифоқ самарадорлигини танқид қилган ва давлатлар уни тарк этишини таклиф қилган.

Можаронинг сўнгги босқичи Еврокомиссиянинг тадбиркорга қарашли машҳур Х ижтимоий тармоғини 120 миллион евро (тахминан 139 миллион 728 минг доллар) миқдорида жаримага тортиш қарори билан боғлиқ.

Жарима “Рақамли хизматлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ реклама ва фойдаланувчи ҳисобларининг шаффофлиги етарли эмаслиги учун берилган. Бу қарор Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳам танқидига сабаб бўлди, унинг фикрича, Европа Иттифоқи ўзгача фикрга тоқат қиладиган платформаларни атайлаб нишонга олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рим папаси Лео XIV дунёнинг энг бой одамларидан бири – Илон Маскнинг триллионер бўлиши ортидан дунё катта балога дуч келишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Павел Дуров Twitter Илон Маск Х

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг