Twitter Threads учун Meta’ни судга бермоқчи
Технология
−
07 Июль 2023
4562Twitter Meta корпорациясини Threads янги ижтимоий тармоғини ишга туширгани учун судга бериши мумкин. Бу ҳақда “Semafor” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, кеча, 6 июль куни янги онлайн-платформа ишга туширилганидан кўп ўтмай, Twitter вакили Quinn Emanuel компанияси адвокати Алекс Спиро Meta бош директори Марк Цукербергга корпорацияни ўзининг янги маҳсулотида Twitter интеллектуал мулкидан фойдаланганликда айблаб мактуб йўллади.
Хусусан, Спиронинг таъкидлашича, компания ўтган йили Илон Маск томонидан сотиб олинганидан сўнг компаниянинг қисқариши пайтида Meta ҳали ҳам тижорат сири маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлган ўнлаб Twitter ходимларини ёллаган.
“Twitter ўзининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини қатъий таъминлаш ниятида ва Meta’дан Twitter’нинг тижорат сири бўлган ҳар қандай маълумотдан фойдаланишни тўхтатиш учун зудлик билан чоралар кўришни талаб қилади”, дейилади мактубда.
LiveБарчаси