Ер орбитадан узилиб кетиши мумкин – Лукашенко ядро уруши ҳақида

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ядро қуролидан фойдаланишни номақбул деб ҳисоблайди. У бу фикрини “Associated Press” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.  

“Мен ядро қуролидан фойдаланишни номақбул, деб ҳисоблайман, бунинг устига бизга яқин жойда (Украина). Нафақат бу ерда, балки АҚШ каби давлатларда ҳам”, деган Лукашенко. 

Унинг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай ривожланишини умуман қабул қилиб бўлмайди. 

“Бизнинг ер шаримиз орбитадан узилиб кетиши мумкин ва биз ҳеч ким билмайдиган жойга учиб кетамиз”, деган Лукашенко. 

Шу билан бирга, унинг фикрича, Владимир Путин катта эҳтимол билан НАТО билан глобал тўқнашувни хоҳламайди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “ядро урушининг жиддий хавфлари” пайдо бўлганига ишора қилганди.  

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путиннинг ядровий ҳужум таҳдидларига қаттиқ жавоб бериши кераклигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукашенко ядро қуроли

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг