Лавров “ядровий уруш хавфи”дан огоҳлантирди 

Олам 16422
image
-

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “ядро урушининг жиддий хавфлари” пайдо бўлганига ишора қилди. Бу ҳақда у Биринчи канал дастурида гапирган. 

“Ҳозир хавфлар жуда катта. Мен уларни сунъий равишда ошириб юборишни хоҳламаган бўлардим. Хоҳлаганлар кам эмас. Хавф жиддий, ҳақиқий. Буни эътибордан четда қолдириб бўлмайди”, деган у. 

Унинг сўзларига кўра, Москва Вашингтон ўзини қандай тутаётганини, Вашингтон эса Москва ўзини қандай тутаётганини тушунган. Лавровнинг таъкидлашича, Кариб инқирози даврида СССР ва АҚШ “раҳбарлари ишонган алоқа канали мавжуд бўлган”. 

“Ҳозир бундай канал йўқ ва ҳеч ким уни яратишга уринмаяпти”, деган Россия ТИВ раҳбари. 

Шунингдек, у НАТОга аъзо мамлакатларнинг Киевга қурол етказиб беришини “Россияга қарши прокси уруши” эканлигини айтган. 

“Россия Федерацияси қуролли кучлари ушбу қуроллар омборларини Украина ҳудудидаги нишон сифатида кўради”, деган Лавров.  

Унга кўра, Москва Украинага кенг кўламли ҳарбий босқин бошланишида қўйган талабларидан воз кечмаяпти.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 954
Рейтинг: 3
t
×