“Путиннинг таҳдидига жавоб қайтариш керак”. Трамп Байденга маслаҳат берди 

Олам 12817
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путиннинг ядровий ҳужум таҳдидларига қаттиқ жавоб бериши керак. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп таъкидлаган.  

“Путин ҳар доим N сўзидан (nuclear – ядровий) фойдаланади. Лекин бу ишламаяпти, бу шунчаки ишламаяпти. Бироқ, у бу сўзни ҳар куни ишлатади”, деган Трамп. 

Трампнинг айтишича, Путин дунёнинг ядровий уруш қўрқувидан фойдаланмоқда — бу эса уни ядровий таҳдидларга тез-тез мурожаат қилишга ундамоқда. 

“Байден биз тарихдаги энг яхши қурол ва энг яхши сув ости кучларига эгамиз, деб жавоб бериши керак. Агар мен Президент бўлганимда, “биз сиздан (Россиядан) анча кучлимиз, дердим, шунинг учун сиз ҳеч қачон “ядро қуроли” сўзини ишлатмаслигингиз керак. Агар шундай қилсангиз, муаммога дуч келасиз”, дердим”, деб қўшимча қилган Трамп. 

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “ядро урушининг жиддий хавфлари” пайдо бўлганига ишора қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 659
Рейтинг: 3
t
×