Бокс. Енгилмас чемпион “TOP Rank”ни судга берди
Спорт
−
14 Январь 2022
3027Ярим ўрта вазн тоифасида WВО йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд “TOP Rank” промоутерлик компаниясини судга берди. Бу ҳақда “Boxing Scene” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Кроуфорд компаниядан талаб қилаётган сумма 10 миллион долларни ташкил қилади.
Бундан ташқари, Кроуфорд ташкилот раҳбари Боб Арумга унинг фойдасизлиги, ирқий туҳмат ва “афро-америкалик жангчига нисбатан тенгсиз муносабатда бўлганлиги” ҳақидаги баёнотларига асосланиб, ирқчилик айбловларини қўйди.
“Бугунги кунда Арум ирқчиликка оид сўзлари ва қора танли боксчиларнинг обрўсига путур етказадиган оқ қария ҳисобланади. “TOP Rank” билан келишуви 5 йилдан 7 йилгача давом этиши мумкин. Ушбу муддат давомида боксчилар чемпионликка эришиш имкониятидан маҳрум бўлишади”, дейди Кроуфорд.
Эслатиб ўтамиз, профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WВО камари соҳиби ҳисобланган Теренс Кроуфорд (38-0-0) жорий йилнинг 21 ноябрь куни Лас-Вегасда чемпионлик учун даъвогар Шон Портерга (35-3-1) қарши рингга кўтарилиб, уни нокаутга учратган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь