Мадримов Кроуфордга қарши жангдан қанча фойда кўргани маълум бўлди
Спорт
−
06 Август
43539Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов америкалик уч йўналиш бўйича чемпион, P4P рейтинги етакчиларидан бири Теренс Кроуфордга қарши жангдан 750 минг доллар гонорар олди. Бу ҳақда “MMAFighting” хабар берди.
Манбага кўра, жанг ғолиби Теренс Кроуфорд тўқнашувдан жами 2,5 миллион АҚШ доллар фойда кўрган. Дастлаб, 36 ёшли боксчи 1,2 миллион доллар гонорар олиши белгиланган, бироқ боксчи Мадримов устидан ғалаба қозонганидан сўнг бу кўрсаткич турни бонуслар билан 2,5 миллион долларга етган.
Қайд этиш жоиз, америкалик боксчи 29 ёшли Исроил Мадримовни ҳакамларнинг баҳсли қарори эвазига кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Жангдан кейин бокс мухлис ва мутахассислари томонидан билдирилаётган фикрларга кўра, ҳакамлар Кроуфордга ғалабани бериб, нотўғри қарор қабул қилган.
LiveБарчаси