Ғолиб ва мағлуб Мадримов
Интервью
−
09 Август
8562Америкалик машҳур боксчи, вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтинги етакчиси Теренс Кроуфорд билан муносиб жанг қилиб, мухлис ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлган Исроил Мадримов охирги жанг бўйича QALAMPIR.UZ’га ўз хулосаларини ўртоқлашди.
Мадримовга кўра, Кроуфорд билан жанг фаолиятидаги энг яхшиси ҳисобланади, гарчи Ўзбекистон вакили тўқнашувда мағлубиятга учраган бўлса ҳам.
“Албатта, Кроуфорд билан жанг фаолиятимдаги энг яхшиси. Биз жангдан олдин ўйлаган тактикамизни рингда кўрсата олдик ва мен яхшигина тажриба йиғдим. Ўзимга бўлган ишончим янада ортди. Хулоса қилдимки, ҳар қандай кучли боксчи билан жанг қилса ва керак бўлса, ғалаба қозонса бўлади”, дейди Мадримов.
Интервью давомида 29 ёшли боксчи Кроуфорд билан жангнинг ташкилий тарихи, америкалик бокс юлдузи билан ҳаётдаги муносабатлари ва жангдан олган гонорари ҳақида тўхталди.
Ўзбек бокси тарихидаги энг шов-шувли жангда иштирок этган Исроил Мадримов Кроуфорддан учралган баҳсли мағлубиятига изоҳ бераркан, бу жанг Мадримов учун яхшигина тажриба бўлганлигини билдирди.
“Америкада машҳур журналист билдирган фикр жуда ёқди. Ютиб туриб ютқазилди, ютқазиб туриб ютилди, деган фикрни тармоққа жойлади. Омма олдида мен кимлигимни ва қандай боксчи эканлигимни исботлаб қўйдим”, дейди Мадримов.
Шунингдек, собиқ WBA чемпиони Баҳодир Жалоловнинг профбоксдаги келажаги ҳамда Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги эҳтимолий жанг борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
LiveБарчаси