Енгилмас Кроуфорд рақибини нокаутга учратди
Спорт
−
21 Ноябрь 2021
4961Бугун, 21 ноябрь куни Лас-Вегасда профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WВО камари соҳиби Теренс Кроуфорд (38-0-0) чемпионлик учун даъвогар Шон Портерга (35-3-1) қарши рингга кўтарилди ва уни нокаутга учратди.
Беллашув юқори темп ва тенг кураш остида кечган бўлишига қарамасдан америкалик чемпион, техник нокаут эвазига муддатидан аввал ғалаба қозонишни уддалади.
Ўнинчи раундда Портер кўплаб зарбалар ўтказиб юбора бошлади ва Кроуфорд уни қарши зарба билан рингга қулатди. Шундан сўнг, унинг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди.
Шу тариқа, Бу ғалаба Теренс Кроуфорд учун 2018 йилда WВО чемпионлик унвонини қўлга киритганидан буён бешинчи муваффақиятли ҳимоя жанги бўлди.
Маълумот учун, Кроуфорд 1-ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпионлигини (WBA, WBO, IBF ва WBC) қўлга киритганидан сўнг, барча камарларидан воз кечиб, ярим ўрта вазнга кўтарилган эди.
LiveБарчаси