Конор Холлоуэйга қарши жангни ҳақиқий эмас деб топилишини талаб қилди
Sport
−
16 July 2311 2 minutes
UFC’нинг собиқ икки вазн тоифасидаги чемпиони Конор Макгрегор Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 329 турнирида Макс Холлоуэйга қарши жанг ҳақиқий эмас деб топилиши ва барча гаров пуллари қайтарилишини талаб қилди. Бу ҳақда ирландиялик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
“1. Эртага оёғим бўйича текширув натижаларини оламан. 2. Жанг ҳақиқий эмас деб эълон қилиниши ва барча гаровлар қайтарилиши керак”, деб ёзди Макгрегор.
Жорий йилнинг 12 июль куни Лас-Вегасда ўтказилган UFC 329 турнирида Макгрегор жангнинг дастлабки беш дақиқасида оёғидан олган жароҳати туфайли ҳакам қарори билан баҳсни давом эттира олмади.
Жанг бошланиши биланоқ Макгрегор ўнг оёғига ноқулай тушиб қолди ва жароҳат олди. Шу сабабли у октагонда курашни давом эттира олмади.
Макгрегор ва Холлоуэй илк бор 2013 йил 17 август куни Бостонда бўлиб ўтган UFC 26 турнирида тўқнаш келишган эди. Ўшанда ирландиялик жангчи ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Холлоуэйга қарши жанг Макгрегорнинг 2021 йилдан бери октагонга қайтган илк жанги эди. Ҳозирги кунда унинг аралаш яккакурашлардаги рекорди 22 ғалаба ва 6 мағлубиятни ташкил этади. Макс Холлоуэй ҳисобида эса 27 ғалаба ва 9 мағлубият бор.
Маълумот учун, Макгрегорнинг бундан аввалги жанги 2021 йилда UFC 264 турнирида америкалик Дастин Порьега қарши кечган эди. Ўша баҳс биринчи раундда ирландиялик жангчининг оёғи сингани сабабли муддатидан аввал тўхтатилган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August