Дунёнинг энг яхши уч боксчиси ким? Исроил Мадримов жавоб берди

Спорт

image

Биринчи ўрта вазнда (69,9 кг.гача) амалдаги Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпиони ўзбекистонлик Исроил Мадримов Иноуэ, Кроуфорд ва Усикни дунёнинг энг кучли уч нафар боксчилари деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Мадримов “БоксТВ” YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Уларнинг деярли ҳаммаси ҳам бир хилда, учаласи ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўла олган. Иноуэ, Кроуфорд, Усик – мен учун шу уч боксчи дунёнинг Топ-3 рўйхатига киради. Улар жангдан жангга ўзгариб боради. Шунингдек, Бивол ҳам бор. Уни ҳам эсдан чиқармаслик керак”, дейди Мадримов.

Маълумот учун, Исроил Мадримов санаб ўтган боксчиларнинг бари икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлари ҳисобланади. Иноуэ енгил (53,5 кг) ва иккинчи енгил вазн (55,3 кг) тоифаларидаги чемпионлик камарларини ўз қўлида бирлаштирди. Кроуфорд эса биринчи яримўрта (63,5 кг) ва яримўрта (66,7 кг), Усик биринчи оғир (90,7 кг) ҳамда супероғир вазн тоифаларида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Усик Кроуфорд Иноуэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made