Ярим млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Республиканинг 3 ҳудудида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Шофиркон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “П.Н.” МЧЖ раҳбари А.Ш. “Қучоқ” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан, визуал аниқлаб бўлмайдиган тарзда тўғридан-тўғри уланиб, 146,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Хўжайли туманидаги “B.M.” нодавлат таълим муассасаси масъул шахслари муассаса биносини табиий газ тармоғига тижорат мақсадида яширин тарзда улаб, 116,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Худди шундай, “H.C.” нодавлат таълим муассасаси масъул шахслари ҳам муассаса биносида 137,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.К. “Жалойир” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасини табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 99,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Мазкур тўртта ҳолатда жами 500,4 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилингани қайд этилган.

Билдирилишича, ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 797 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг