Фарғонада балиқхона ва дўкон бюджетга 1,4 млрд сўмлик зарар етказди (видео)

3-саҳифа

−

image

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Риштон туманидаги “Уч ариқ” маҳалласида фуқаро Н.С.га тегишли балиқхонада лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келингани аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолат бўйича етказилган зарар 1 миллиард 184 миллион сўмни ташкил этган.

Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи Э.Қ.га тегишли савдо дўконида ҳам лойиҳа-техник ҳужжатларни расмийлаштирмасдан табиий газдан фойдаланилгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича 305 миллион сўм қайта ҳисобланган.

Билдирилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида якка тартибдаги тадбиркорга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг