Японияда замбуруғга қарши дори қабул қилганлар орасида ўлим ҳолати кузатилди
Олам
−
12 Декабрь 2020
4382Японияда замбуруғга қарши дори қабул қилган одамлар орасида ўлим ва ҳушидан кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Маълум бўлишича, тирноқ замбуруғига қарши препаратни қабул қилган 128 кишида ҳушдан кетиш ва хотирани йўқотиш ҳолатлари кузатилган.
Кейинроқ, дорини ишлаб чиқарувчи Kobayashi Kako компанияси препаратни қабул қилган беморлардан бирининг ўлими ҳақида хабар берган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар билан дори ўртасидаги боғлиқлик текширилмоқда. Бироқ, аллақачон маълум бўлганидек, препаратнинг қайсидир партиясига ухлатадиган дорилар аралашиб кетган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда компаниянинг штаб-квартираси жойлашган Фукуи префектураси маъмурияти вакиллари ҳолатни ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида номаълум касаллик авж олган эди. Одамлар кучли бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айнишидан шикоят қилган. Бир одам вафот этган.
Шунингдек, Бразилияда ўлимга олиб келадиган ва дори-дармонга чидамли бўлган Candida auris замбуруғи юқтирилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилганди.
LiveБарчаси