Японияда император иштирокидаги маросим коронавирус сабаб бекор қилинди
Олам
−
27 Ноябрь 2020
2413Японияда ҳар йили 2 январь куни ўтказиладиган император оиласининг японларни Янги йил билан табриклаш маросими коронавирус сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда императорлик суди раҳбариятига асосланиб хабар берилган.
Анъанага кўра, Япония монархи оиласи билан биргаликда ҳар йили 2 январь куни императорлар саройининг балконида японларни Янги йил билан табриклаш учун чиқади. Шу куни японлар сарой ҳудудига қисман кириши мумкин бўлади.
Таъкидланишича, ўтган йили ушбу маросимда 70 мингга яқин киши иштирок этган.
Шунингдек, Токиода 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли мусобақа қолдирилган. Энди у 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача ўтказилиши белгиланган.
Аввалроқ, Японияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият энг хавфли даражага етгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда 138 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. Деярли 2 минг бемор инфекция қурбонига айланган.
LiveБарчаси