Японияда коронавирусдан ўлим ёшаряпти

Олам

image

Японияда илк бор 20 ёшгача бўлган беморнинг COVID-19 касаллигидан ўлими қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берилган. 

Қайд этилишича, ўспирин қиз касаллик қурбонига айланган. 

Маълумот учун ноябрь ойининг ўрталарида Японияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият энг хавфли даражага етганди

Аввалроқ, Японияда ҳар йили 2 январь куни ўтказиладиган император оиласининг японларни Янги йил билан табриклаш маросими коронавирус сабабли бекор қилинганди. 

Шунингдек, Токиода 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли мусобақа қолдирилган. Энди у 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача ўтказилиши белгиланган.

Японияда коронавирусга чалинганлар 150 мингдан ошган. 2 мингдан кўп бемор вафот этган. 497 нафар бемор жонлантириш бўлимларида қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС ЯПОНИЯ

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг