Японияда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашди

Олам

image

Японияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият энг хавфли даражага етди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Йошиҳиде Суга маълум қилган. 

"Коронавирус тарқалиши ҳақида гапирадиган бўлсак, кеча янги юқтиришлар сони рекорд даражадан (2 минг 189) ошиб кетди. Биз бу даҳшатли ҳолат эканини тушундик", деган у. 

Суганинг таъкидлашича, Токио маъмуриятидан пойтахт аҳолисини кафе ва ресторанларга тўрт кишидан кўп бўлиб боришни тўхтатишга чақириш талаб қилинган.

Қайд этилишича, Токиода 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли мусобақа қолдирилган. Энди у 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача ўтказилиши белгиланган.

Маълумот учун, Японияда коронавирусга чалинганлар 121 мингдан ошган. 104 мингдан кўп киши соғайиб кетган. 1 минг 895 нафар бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония коронавирус

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг