Бразилияда ўлимга олиб келувчи замбуруғга чалиниш ҳолати қайд этилди 

Олам 2948
image

Бразилияда ўлимга олиб келадиган ва дори-дармонга чидамли бўлган Candida auris замбуруғи юқтирилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Бразилиянинг санитар назорат бўйича Anvisa ташкилотига асосланиб хабар берилган. 

"Замбуруғ Баия штатидаги шифохонада, интенсив терапия бўлимига ётқизилган беморда аниқланди", дейилган хабарда. 

Тадқиқот натижаси иккита лабораторияда тасдиқланган.

Маълумотларга кўра, Candida auris биринчи марта 2009 йилда Япониядаги бир беморда аниқланган. Унинг баъзи штаммлари замбуруғга қарши дориларнинг асосий учта синфининг барчасига ҳам чидамли ҳисобланади, бу замбуруғни фақат махсус лаборатория усуллари орқали аниқлаш мумкин.

Таъкидланишича, замбуруғ устидан лаборатория назоратини кучайтириш тавсия қилинган.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида номаълум касаллик авж олган. Одамлар кучли бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айнишидан шикоят қилган. 500 дан ортиқ одам тиббий ёрдамга мурожаат қилган, улардан бири вафот этган. Номаълум касалликнинг авж олишига қўрғошин ва никелдан заҳарланиш сабаб бўлиши мумкин.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3
t
×