Ҳиндистонда тарқалган номаълум касаллик ҳақида маълумот берилди
Олам
−
07 Декабрь 2020
29483Аввалроқ, Ҳиндистон жанубидаги Андхра-Прадеш штатида жойлашган Элуру шаҳрида 300 дан ортиқ одам номаълум касалликка чалингани ҳақида хабар берган эдик. Беморлардан бири вафот этганди.
Андхра-Прадеш штати ҳукумати вакили Мутял Ражу Реву номаълум касаллик ҳақида маълумот бериб, у одамдан одамга юқмаслигини айтди.
Қон таҳлиллари, мия суюқлиги ва бемор миясининг компьютер томографияси натижаларига кўра, касалликнинг сабабини аниқлашнинг иложи бўлмаган.
Шу билан бирга, “Times of India” нашри касаликка хлорли органик бирикмалар ва чивинларга қарши воситалар сабаб бўлиши мумкинлиги ёзди.
“Ҳозиргача касаллик бир одамдан бошқасига ўтмади. Касаллик учун ёш чегалари йўқ. Элуру сув таъминотига уланмаган туманлардаги одамлар ҳам касалланган. Ҳатто ҳар куни маъданли сув ичувчи одамлар ҳам касалланган”, дейилади расмий хабарда.
Таъкидланишича, касаллик аломатлари жами 340 кишида, шу жумладан болаларда аниқланган. Уларнинг 157 нафари касалхоналарда қолмоқда, 168 нафарига уйига жавоб берилган, бир киши вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, номаълум касаллик Элуру шаҳри ва унга ёндош ҳудудларда якшанба кунидан тарқала бошлаган. Беморлар бош айланиши, эпилепсия, тўсатдан ҳушдан кетиш, оғиз кўпириши ва титроқдан шикоят қилган.
LiveБарчаси