Ҳиндистонда 300 дан ортиқ одам номаълум касаликка чалинди
Олам
−
07 Декабрь 2020
9135Жанубий Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида яшовчи фуқаро номаълум хасталикдан вафот этди. Яна 315 нафар фуқаро эса худди шу аниқланмаган касаллик аломатлари билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "Hindu" газетаси хабар берган.
Номаълум касаллик аломатларини бошдан ўтказган беморлар икки кун аввал, 5 декабрдан шифохоналарга мурожаат қилишни бошлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг сони 315 тага етган, шулардан 46 нафари болалардир.
Шифокорларнинг айтишича, беморларда ҳушидан кетиш, бош айланиши, бош оғриғи ва эпилепсия аломатлари сезилган. Уларда коронавирус аниқланмаган.
Беморлар истеъмол қилган сув ва озиқ-овқат, шунингдек, уларнинг қон намуналари лабораторияга таҳлил қилиш учун юборилган.
Шифокорларга кўра, улар ҳавонинг ифлосланиши натижасида ёки сифатсиз маҳсулотдан фойдаланганлиги сабабли бирон инфекцияга чалинган бўлиши мумкин.