ЖССТ номаълум касалликни ўрганиш учун Ҳиндистонга мутахассислар юборди
Олам
−
10 Декабрь 2020
4847Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Ҳиндистон аҳолиси номаълум касалликдан азият чекаётган Элуру шаҳрига етиб келишди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга асосланиб хабар берилган.
Таъкидланишича, у ерга икки нафар мутахассис етиб келган.
Жанубий Ҳиндистон аҳолиси 5 декабрдан номаълум касаллик аломатлари билан шифохоналарга мурожаат қилишни бошлаган.
Беморларда ҳушидан кетиш, бош айланиши, бош оғриғи ва эпилепсия аломатлари кузатилган.
Беморларнинг коронавирусга топширган тестида манфий натижа аниқланган.
"Times of India" газетасининг ёзишича, токсик хлор бирикмалар ва чивинга қарши воситалар касалликка сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Шунингдек, касалликнинг авж олишига қўрғошин ва никелдан заҳарланиш сабаб бўлиши мумкин, деган тахминлар мавжуд.
LiveБарчаси