Янгийўлда “товуқхўр” шервачча топилди (видео)
Жамият
−
14 Октябрь 2023
17321Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги хонадонлардан бирида шер боласи боқилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Экология вазирлиги ходимлари жониворни Тошкент ҳайвонот боғига олиб келган. Арслон боласи нотўғри шароитда сақлангани ва тўғри овқатлантирилмагани қайд этилган.
"Унинг аҳволига қараб шер боласи нотўғри озиқлантирилганини сезиш мумкин. Хонадон эгаларининг айтишича, унга фақат товуқ гўшти ва суяги берилган. Оқибатда тўрт ойлик шер боласи учинчи даражали рахит касаллигини орттириб олган", дейилади бу ҳақдаги маълумотда.
Хонадон эгаларига ушбу йиртқич боласи қаердан келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Ҳозирда у керакли мутахассислар назоратига олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь